Тошкент – Бали йўналишида биринчи тўғридан тўғри рейс амалга оширилди
25 июн куни Тошкентдан Балига тарихий рейс амалга оширилди – илк бор Ўзбекистон билан Индонезиянинг Денпасар шаҳри ўртасида тўғридан тўғри авиақатнов йўлга қўйилди. Парвоз Asialuxe Travel туроператори ва Qanot Sharq авиакомпанияси ҳамкорлиги натижасида амалга оширилган бўлиб, рейс замонавий Airbus A330 самолётида бажарилди.

Фото: Kun.uz
Мазкур йўналиш очилгунига қадар Балига етиб бориш бир суткагача вақт оларди ва халқаро ҳаблар орқали бошқа самолётга ўтишга тўғри келарди. Энди оролгача бўлган йўл атиги 9,5 соатли тўғридан тўғри парвоз орқали амалга оширилади – кутишларсиз, қўшимча парвозларсиз ва қийин логистикасиз.
“Ўзбекистон учун бу шунчаки янги рейс эмас – бу очиқлик, глобал туризмга интилиш ва халқаро алоқалар мустаҳкамланишининг рамзи. Тошкентни Балига тўғридан тўғри боғлаган илк авиакомпания бўлганимиздан фахрланамиз”, – деди Qanot Sharq самолёти капитани Дмитрий Ефремов.
Йўналишнинг очилиши Жануби-Шарқий Осиёга бўлган ортиб бораётган қизиқиш ва мамлакат ичидаги туристик талабнинг етилганини тасдиқлайди. Бали ўзбекистонлик сайёҳлар хоҳлаган йўналишлардан бири бўлиб, энди у ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ бўлди.
“Балига тўғридан тўғри рейс – бу Ўзбекистоннинг янги интилишларини акс эттиради. Туризм ўзгариб боряпти, мамлакат дунёга очилмоқда, фуқаролар эса узоқроқ ва таассуротларга бойроқ йўналишларни танламоқда. Биз ушбу ўзгаришларнинг йўлбошчиси бўлганимиздан хурсандмиз”, – дея таъкидлади Asialuxe Travel вакили.
Парвозлар ҳар ўн кунда бир марта амалга оширилади. Сайёҳларга авиачипта, трансфер, меҳмонхонада яшаш, тиббий суғурта ва интернетли еSIM'ни ўз ичига оладиган тўлиқ туристик тўплам таклиф қилинади.
Мазкур йўналиш Тошкентнинг ривожланаётган авиация нуқтаси сифатидаги мавқейини ҳам мустаҳкамлайди. Янги рейс авиапарвозларга қўшимча талаб яратади, туроператорлар фаолиятини жонлантиради ва меҳмонхона бизнеси, трансфер, суғурта ҳамда рақамли сервислар каби туризм билан боғлиқ бошқа соҳаларнинг ривожланишини рағбатлантиради.
Шу билан бирга, Марказий Осиё ва Индонезия ўртасидаги бизнес ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш учун ҳам янги имкониятлар очилади.
Мавзуга оид

19:00 / 17.06.2025
Ўзбекистонда Тошкент – Бали йўналишида тарихдаги биринчи тўғридан тўғри рейс йўлга қўйилмоқда

15:00 / 09.06.2025
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи

01:03 / 06.06.2025
Балида сиғими 1 литрдан кичик сув идишларни ишлаб чиқариш тақиқланди

18:32 / 02.06.2025