Жаҳон | 08:09
1291
2 дақиқада ўқилади

АҚШ давлат котиби Россия ва Украинани музокараларни давом эттиришга чақирди

Марко Рубио АҚШ нега Москвага қарши янги санкциялар жорий этилишини қўллаб-қувватламаётганини ҳам тушунтирди.

Фото: AP

Вашингтон Россия ва Украинани икки давлат ўртасидаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича музокаралар олиб боришга чақиришда давом этмоқда. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио НАТОнинг Ҳаагадаги саммити чоғида Politico нашрига берган интервюсида маълум қилди.

Дипломатга кўра, жорий йил бошидан бери жангларда 80 мингдан ортиқ россиялик ҳарбий ҳалок бўлган, Украинанинг йўқотишлари эса нисбатан камроқ.

«Биз бу можарога барҳам беришга интиляпмиз. Бироқ бу қонли, бузғунчи ва маъносиз уруш тарафлари ҳали олдинга силжиш истагини кўрсатгани йўқ. Шу муносабат билан биз музокараларга чақиришда давом этамиз», — деди Рубио.

Давлат котиби, шунингдек, АҚШ нега Москвага қарши янги санкциялар жорий этилишини қўллаб-қувватламаётганини тушунтирди. Унга кўра, агар Россия Федерациясига нисбатан чекловлар кучайтирилса, Вашингтон Россия билан мулоқот қилиш имкониятидан маҳрум бўлади. 

«Агар биз бу ерда ҳамма хоҳлаган нарсани қилсак, яъни уларга қарши янги санкциялар киритсак, кейин улар билан сулҳ ҳақида гаплаша олмаймиз. Хўш, шундан сўнг улар билан ким гаплашади?» -  Америка дипломатияси раҳбари.

Мавзуга оид