Лос-Анжелесда Брэд Питтнинг уйига ўғри тушди
Гумонланувчилар ўғирланган нарсалар билан ғойиб бўлган. Улар айнан нимани ўғирлагани ва уларнинг қиймати қанча экани айтилмаган.

Фото: abc7
Лос-Анжелес (АҚШ) шаҳрининг Лос-Фелис ҳудудида актёр Брэд Питтга тегишли бўлган уйни ўғри урди, деб хабар берди BBC.
Лос-Анжелес полиция департаментининг маълум қилишича, 25 июн куни кечқурун уйга дераза орқали уч киши бостириб кирган. Гумонланувчилар ўғирланган нарсалар билан ғойиб бўлган. Улар айнан нимани ўғирлагани ва уларнинг қиймати қанча экани айтилмаган.
Полиция уй Брэд Питтга тегишли эканини расман тасдиқламади, бироқ манзил актёр 2023 йилда сотиб олган уй манзилига тўғри келмоқда.
Питт ўғирлик пайтида уйда бўлмаган, чунки у бу ҳафта Буюк Британияда ўзининг янги «Формула 1» филми премйерасида иштирок этган.
Питтнинг учта ётоқхонали уйи Гриффит парки яқинида жойлашган, ундаги тепаликда машҳур Hollywood ёзуви бор.
Мавзуга оид

18:35 / 27.06.2025
Эрон фуқаровий ядро дастурига 30 миллиард доллар сармоя – АҚШ Теҳрон билан музокараларни тикламоқчи

15:05 / 27.06.2025
Оқ уй Украинадаги лойиҳаларни молиялаштиришни тўхтатиши мумкин

14:19 / 27.06.2025
АҚШ ва Хитой савдо битимини имзолади

09:14 / 27.06.2025