Ўзбекистон | 10:03
8638
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда онлайн савдо платформасида 3 ёшли болани ким сотувга қўйгани аниқланди

Olx'да 3 ёшли бола сотувга қўйилгани тармоқларда муҳокамага сабаб бўлди. Болалар омбудсманининг аниқлашича, буни боланинг 13 ёшли акаси қилган. У “шунчаки болаларча ўйловсиз тарзда” , укасини шўхлиги учун шу йўл билан таъзирини бериб қўймоқчи бўлган.

Ўтказилган тезкор-қидирув чоралари натижасида онлайн-савдо платформасига мазкур эълон қай манзил ва қайси аккаунтдан жойлаштирилгани аниқланди.

Тошкент шаҳар Учтепа туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи вояга етмаган И.А. (2012 йилда туғилган ўғил бола) кичик ёшли укаси А.М. (2022 йилда туғилган ўғил бола)ни шўхлиги учун гўёки таъзирини бериш мақсадида онлайн платформага сотув ҳақида (ўзи очган аккаунтдан) эълон жойлаштирган. У сотув нархини 150 минг сўм деб кўрсатган.

Болалар омбудсмани ушбу ҳаракатни “шунчаки болаларча ўйловсиз тарзда” қилинганини таъкидлади.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Учтепа туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Болалар омбудсмани бола манфаатлари нуқтайи назаридан мазкур ҳолат бўйича ўз кузатувини давом эттирмоқда.

Мавзуга оид