Исроил армияси Ливан жанубига ҳужум қилди
Байрут билан тинчлик келишувига қарамай, Исроил Ливан ҳудудини ўққа тутишни тўхтатмаяпти.

Фото: Anadolu Agency
Исроил армияси Ливан жанубидаги Набатия вилоятида Айта аш-Шааб шаҳрини ўққа тутди. Бу ҳақда Ливан ОАВ хабар бермоқда.
Қурбонлар, жароҳатланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Исроил ва Ливан ўртасида 2024 йил 27 ноябрда кучга кирган ўт очишни тўхтатиш келишувига қарамай, Исроил қўшинлари Ливан жанубига қуруқликдан ва ҳаводан деярли ҳар куни ҳужум қилмоқда.
Исроил ўт очишни тўхтатиш режимини 3 мингга яқин ҳолатда бузган, натижада камида 213 киши ҳалок бўлган ва 508 киши яраланган.
Исроил Байрут билан тузилган тинчлик келишувига кўра Ливан ҳудудидан бутунлай чиқиб кетиш мажбуриятини олганига қарамай, Ливан жанубидаги бешта стратегик баландликда қўшинларини қолдирди.
Мавзуга оид

07:30
Исроил Ғазога зарба беришда давом этмоқда: Бир суткада 11 фаластинлик ҳалок бўлди

17:54 / 30.06.2025
Нетаняҳу Ғазода устуворликни гаровдагиларга қаратишни бошлади. Трамп Ҳамас билан «битим» талаб қилмоқда

12:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?

09:21 / 30.06.2025