Наманганда қалбаки валюта сотувчилар қўлга олинди
Наманган вилояти “Косонсой туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси ишчиси ўзганинг ишончига кириб, гўёки ўзида қалбаки 20 минг АҚШ доллари борлигини ва уни ҳақиқий 14 минг АҚШ долларига сотишини айтади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, унитар корхона ишчиси ўзаро келишув доирасида харидорга қалбаки 8 минг АҚШ долларини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, у мазкур қалбаки хорижий валютани Косонсой туманида яшовчи шахсдан олгани аниқланиб, ушбу фуқародан ҳам юқоридаги келишув доирасидаги сохта 6 минг АҚШ доллари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Терговга қадар текширув давомида юқоридаги шахс ушбу қалбаки валюталарни Косонсой туманида истиқомат қилувчи фуқародан олганлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.
Ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

20:26 / 27.06.2025
Тошкентда Telegram орқали наркотик моддалар сотиб келган 5 киши қўлга олинди

14:15 / 24.06.2025
Наманган вилоятида қалбаки доллар сотаётганлар ушланди

11:32 / 23.06.2025
ДХХ Тошкент вилоятида кадастр ходимининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйди

18:19 / 20.06.2025