Дунёдаги энг машҳур автомобил бренди номи маълум бўлди
Пешқадамлар ўнталигига Volkswagen, Toyota ва Ford каби брендлар кирди.

Фото: Toyota
2025 йил май ойи ҳолатига кўра энг кўп сотилган автомобил брендлари рейтингида биринчи ўринни 10,8 фоиз бозор улуши билан Япониянинг Toyota компанияси эгаллаб турибди. Бу ҳақда Focus2Move мутахассислари хабар берди.
Toyota компаниясининг йиллик ўсиши 3,6 фоизни ташкил қилди. Машҳурлик бўйича иккинчи ўринда жаҳон бозорининг 5,6 фоизини эгаллаган Volkswagen (Германия). Форд (АҚШ) 4,5 фоиз улуш билан учинчи ўринни эгаллади, BMW (Германия) эса кучли ўнталикни якунлади.
Мутахассислар Хитойнинг Geely компаниясининг таъсирчан ўсганини таъкидламоқда, бу 73,7 фоизни ташкил этади. Умуман олганда, таъкидланишича, Хитой брендлари жуда яхши динамикани намойиш этган.
2025 йилнинг ТОП-10 энг машҳур автомобил брендлари (ўсиш динамикаси):
- Toyota (Япония, +3,6%);
- Volkswagen (Германия, +2,7%);
- Ford (АҚШ, +0,2%);
- Hyundai (Жанубий Корея, +1,3%);
- Honda (Япония, -4,5%);
- Nissan (Япония, -4,6%);
- Kia (Жанубий Корея, +5,4%);
- BYD (Хитой, +13,7%);
- Chevrolet (АҚШ, -2,5%);
- BMW (Германия, -2,5%).
Май ойи ҳолатига кўра, Toyota RAV4 дунёдаги энг кўп сотилган моделлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади, Ford F-Series иккинчи, Toyota Corolla учинчи бўлди.
Европа автобозорига келсак, Renault Clio 2025 йилнинг дастлабки беш ойи натижаларига кўра энг оммабоп автомобил бўлди. Юқори учликда Dacia Sandero ва Volkswagen T-Roc бор.
Мавзуга оид

21:58 / 25.03.2025
Ўзбекистон бренди дунё давлатлари орасида 55-ўринда қайд этилди

09:12 / 23.03.2025
Дунёда қайси автомобиллар энг кўп сотиляпти?

11:26 / 13.01.2025
Toyota қураётган ақлли шаҳар кузда аҳолини қабул қилишни бошлайди

21:06 / 14.12.2024