Ўзбекистон | 15:00 / 02.07.2025
883
2 дақиқада ўқилади
Реклама

“Fitch Ratings” агентлиги “Ҳудудий электр тармоқлари“ АЖнинг халқаро кредит рейтингини "BB, Барқарор" даражасига оширди

Жаҳонда етакчи рейтинг агентликларидан бири ҳисобланган Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ халқаро кредит рейтингини “ББ-” даражасидан “ББ” даражага оширди ва “Барқарор” деб баҳолади.

Фото: Ҳудудий электр тармоқлари

Агентликнинг 2025 йил 1 июлдаги ҳисоботида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг халқаро индикатив рейтингини “ББ” “Барқарор” даражага оширди.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Халқаро рейтинг агентлиги томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг нафақат молиявий-иқтисодий ва бизнес стратегияси ҳолати, балки молиявий модели барқарорлиги ҳамда корпоратив бошқарув тизими ва бошқа йўналишлари ҳам чуқур ўрганилди ва таҳлил қилинди.

Аҳамиятлиси, мазкур рейтинг жаҳоннинг инвестиция бозорларида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖни аниқ ва равшан бизнес стратегияси, шаффоф молиявий ҳолати ва кучли корпоратив бошқарув тизимига эга корхона сифатида танитади.

Ўз навбатида, қўлга киритилган мазкур ютуқ келгусида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг иқтисодий барқарорлигини янада оширишга хизмат қилиш билан бирга, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда хорижий кредитларни давлат кафолатисиз тўғридан тўғри жалб қилиш имкониятини беради.

Жамият ушбу эришилган ютуқ билан чегараланиб қолмайди, албатта. Келгуси йилларда рейтинг даражасини янада ошириш ҳамда уни барқарор сақлаб қолиш йўлида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда мамлакатимиз электр энергетикаси тизимини изчил ривожлантиришга қаратилган фаолиятини самарали давом эттиришга интилади.

📱 Facebook | 📱 Telegram | 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 X | 📱 Het.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

 

Мавзуга оид