Ўзбекистон | 14:04
566
2 дақиқада ўқилади

Муҳандислик-коммуникация тармоқлари коллекторларидан фойдаланиш қоидалари белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторлардан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди.

Ҳужжат муҳандислик-коммуникация коллекторларини лойиҳалаштириш ва конструкциялаш тартибини, уларни жойлаштириш, ишлатишга бўлган техник талабларни, шунингдек таъмирлаш ишларини олиб боришни белгилайди.

Қоидалар муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторларни яратиш ва эксплуатация қилишнинг барча босқичларида ва улар таркибидаги элементларни (объектларни), жумладан маъмурий-маиший хоналар, диспетчерлик пунктлари, насос станциялари, алоҳида электр шит хоналари, автоматик насос станциялари камералари, дренаж иншоотлари ва бошқа объектларни сақлаш керак.

Шаҳар ва қишлоқ қурилиши шароитида муҳандислик ва коммуникация тармоқлари коллекторларини яратиш ва жойлаштиришга бўлган умумий талаблар «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ белгиланади.

Хусусан, коллекторларнинг ички муҳандислик ускуналари қуйидагиларни таъминлаши керак:

  • муҳандислик-коммуникация тармоғи коллекторларининг авариясиз эксплуатацияси;
  • санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ ходимлар хавфсизлигини таъминлаш;
  • коллекторлар ва улардан ўтадиган муҳандислик-коммуникация тармоқларини эксплуатация қилишда меҳнат муҳофазаси талабларига риоя этиш;
  • ресурслар ва энергиядан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш.

Мавзуга оид