Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яман ҳусийчилари Исроил пойтахти аэропортига ракета зарбасини берди
Ҳусийлар Бен-Гурион аэропортига гипертовушли ракета билан ҳужум қилди. Исроил Ямандан учирилган ракеталар муваффақиятли тутиб қолинганини билдирди.

Фото: SANA
Яман ҳусийчилари гипертовушли баллистик ракета билан Исроил пойтахтидаги Бен-Гурион аэропортига зарба берди. Бу ҳақда «Ансар Аллоҳ» ҳаракати матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳусийчилар зарба беришда ўзлари томонидан муҳим технологик ютуқ дея таърифланадиган «Фаластин-2» ракетасидан фойдаланган. У 2024 йилда Ғазони қўллаб-қувватлаш операцияси учун яратилган эди.
Зарба нишонга теккан ва аэропортдаги ҳаракатнинг тўхтатилишига олиб келган.
Исроил Мудофаа армияси (ЦАҲАЛ) тунда Яман томонидан учирилган ракеталар муваффақиятли тутиб қолинганини маълум қилганди. Ўлик денгиз атрофи ва Ўрдун дарёсининг Ғарбий соҳилидаги айрим ҳудудларда сиреналар янграган.
Исроил ва ҲАМАС ўртасида уруш бошланганидан кейин ҳусийчилар бир неча бор Исроилга баллистик ракеталар ҳамда дронлар билан ҳужум қилди. Улар бу ишни Ғазо секторидаги фаластинликларга бирдамлик белгиси сифатида амалга ошираётганликларини таъкидлаб келади.
Бундан олдин ҳусийчилар июн охирларида Исроилнинг Беэр-Шева шаҳрига ракета ҳужумларини амалга оширганди. Шундан кейин мамлакат мудофаа вазири Исраэл Кац Яманга «Теҳроннинг тақдирини» ваъда қилган эди.
Мавзуга оид

09:40 / 05.07.2025
Исроилнинг Ғазога янги ҳужуми оқибатида 37 фаластинлик ҳалок бўлди

09:00 / 05.07.2025
Радикал исроилликлар Наблус ҳудудидаги ўнлаб дарахтларни йўқ қилди

08:44 / 05.07.2025
Ҳамас Ғазода 60 кунлик сулҳ битимига «ижобий» жавоб берди

18:56 / 04.07.2025