Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралиялик аёл қариндошларини заҳарли қўзиқорин билан ўлдирди
Суд уни уч одамни қасддан ўлдирганликда айбдор деб топди.

Фото: AFP
Ҳакамлар ҳайъати австралиялик аёл Эрин Паттерсонни уч кишини қасддан ўлдирганликда ва яна бир кишини ўлдиришга уринишда айбдор деб топди. Бу ҳақда AP хабар берди.
Қайд қилинишича, 2023 йил ёзида Паттерсон собиқ эрининг ота-онасини, унинг холаси ва унинг эрини кечки овқатга таклиф қилган ва уларга гўштли/қўзиқоринли таом берган. Кейинчалик, собиқ эрининг ота-онаси ва холаси заҳарланишдан вафот этган, бироқ шифокорлар холасининг эри ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлган.
Таъкидланишича, Паттерсоннинг собиқ эри ҳам кечки овқатга таклиф қилинган, бироқ у келмаган.
Маълум қилинишича, Паттерсон ва собиқ эри ўртасида алимент бўйича зиддият бўлган. Аёл эрининг ота-онасидан ёрдам кутган, бироқ, улар можарога аралашмаган.
Паттерсоннинг адвокатлари судда заҳарли қўзиқоринлар таомга тасодифан тушиб қолганини ва унда қотиллик нияти бўлмаганини таъкидлади.
Ҳакамлар ҳайъати ўз қарорини қабул қилиш учун олти кун муҳокама ўтказди. Энди Паттерсонга умрбод қамоқ жазоси таҳдид солмоқда, ҳукм кейинроқ эълон қилинади.
Мавзуга оид

09:49 / 30.07.2025
Самарқандда 34 ёшли хонанда аёл эри томонидан ўлдириб кетилди

21:11 / 25.07.2025
Ўзбекистонда заҳарланган россиялик журналист Папернаянинг яқинлари товон пули олади

19:22 / 25.07.2025
Конибодомдаги серияли қотилликлар бўйича тўрт киши умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

18:18 / 21.07.2025