Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Швеция меҳнат миграцияси соҳасида ҳукуматлараро битим тузиши мумкин
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва Швеция миграция вазири икки томонлама ҳамкорлик бўйича самарали музокаралар ўтказди.

Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Олим Абдуллаев Швеция миграция вазири Йохан Форсселл билан учрашув ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, вазир Йохан Форсселл Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолади ва икки томонлама муносабатлардаги ижобий динамика қайд этди.
Учрашув давомида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик, мобиллик ва реадмиссияга оид ҳукуматлараро битим тузиш, визани соддалаштириш тартиблари ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш масалалари хусусида атрофлича фикр алмашилди.
Томонлар ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканини билдирди.
Мавзуга оид

23:35 / 01.08.2025
Россияда тил билмайдиган мигрантларни баъзи касбларга ишга қабул қилмаслик таклиф этилди

19:59 / 31.07.2025
Россияда мигрантлар учун янги давлат божлари жорий қилинди

12:40 / 31.07.2025
Ўзбекистонда "Ватанга қайтариш" хайрия акциясига старт берилди

23:20 / 30.07.2025