Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ярим йиллик якунлари: Ўзбекистон иқтисодиёти 6,7-6,8 фоиз ўсиши кутилмоқда
Биринчи ярим йилликда Ўзбекистон иқтисодиёти ҳажми 6,7-6,8 фоиз атрофида ўсиши кутилмоқда, дейилади Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг дастлабки ҳисоботида. Хизматлар соҳасидаги ўсиш 13,5 фоизга баҳоланмоқда. Олтинсиз экспорт 23 фоизга, хусусан мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 1,4 баробарга ошиши, халқаро пул ўтказмалари 26 фоизга кўпайиши, давлат бюджети даромадлари 28 фоизга, харажатлари 13 фоизга ортиши кўзда тутилган.

Фото: Kun.uz
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил I ярим йиллик якуни бўйича кутилаётган дастлабки макроиқтисодий кўрсаткичлар тўғрисида Kun.uz'га маълумот берди.
Макрокўрсаткичлар
Жорий йилнинг январ-июн ойларида иқтисодиёт ва тармоқларида эришилган ва кутилаётган натижалардан ялпи ички маҳсулот ҳажми 6,7-6,8 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда. Хусусан:
- саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми – 6,3 фоиз;
- бозор хизматлари – 13,5 фоиз;
- қишлоқ хўжалиги – 4 фоиз;
- қурилиш ишлари – 9,7 фоизга ўсиши кутиляпти.
Инфляция даражаси йил бошига нисбатан 4,2 фоизни (2024 йилнинг мос даврида – 5,2 фоиз) ёки йиллик ҳисобда 8,7 фоизни (10,6 фоиз) ташкил қилди.
Давлат бюджети даромадлари 144,2 трлн сўмни ташкил этди. Бу – ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 31,4 трлн сўм ёки 27,8 фоизга кўп.
Ярим йилликда бюджет харажатлари 13,1 фоизга ўсиб, 173,3 трлн сўмга етди.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан жами 1,6 млрд доллларлик ресурслар ажратилди.
Саноат тармоқлари
6 ойлик саноат ишлаб чиқариши 460 трлн сўмни ташкил этиши кутилмоқда.
Йирик корхоналар томонидан 56,7 тонна олтин (ўсиш – 3,8%), 80 тонна кумуш (16%), 24,7 млн кв м ойна (1,3 баробар), 7 млн тонна цемент (10,1%), 29 млн кв м гипсокартон (13,4%), 360 млн кв м ип газлама (12,3%), 438 млн дона трикотаж маҳсулотлари (9,2%), 112 минг тн трикотаж мато (8,4%) ишлаб чиқарилди.
Бунда, республика товар-хомашё биржаси битимлари ҳажми 1,3 баробарга (82,7 трлн сўмгача) ошди.
Ҳудудлар кесимида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича Жиззах (11,8%), Навоий (10,7%), Хоразм (9,4%), Наманган (9%) ва Қашқадарё (7,2%) вилоятларида юқори ўсиш кутилмоқда.
Бунда, ҳудудларда фаолият кўрсатмаётган 4,5 мингта саноат корхонаси фаолияти қайта йўлга қўйилиб, 112 млрд сўмлик қувват яратилди ва 7 мингта иш ўрни тикланди.
Экспорт
Жорий йилнинг I ярим йилида экспорт ҳажми 16,9 млрд долларни (ўсиш – 33%) ташкил этди. Бунда, товар ва хизматлар экспорти (махсус экспортсиз) 23 фоизга ошди (10,4 млрд доллар).
Йил бошидан 1 557 та янги корхона экспорт фаолиятига жалб этилиб, улар томонидан 650 млн долларлик экспорт амалга оширилди.
Олтиндан ташқари, экспортдаги ўсиш асосан мева-сабзавот маҳсулотлари (140 фоиз, +243 млн доллар), заргарлик буюмлари (4,6 бар., +170 млн доллар), уран (123 фоиз, +97 млн доллар), қурилиш материаллари (117 фоиз, +61 млн доллар), ун (142 фоиз, +55 млн доллар), электр техника ва кабеллар (108 фоиз, +44 млн долл), фармацевтика маҳсулотлари (120 фоиз, +18 млн доллар), туризм (154 фоиз, +705 млн долл), ахборот (193 фоиз, +219 млн долл) ва транспорт хизматлари (122 фоиз, +207 млн долл) эвазига таъминланди.
Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳар (ўсиш 131 фоиз, +493 млн доллар), Самарқанд (138 фоиз, +129 млн доллар), Навоий (118 фоиз, +97 млн доллар), Сурхондарё (162 фоиз, +74 млн доллар), Фарғона (120 фоиз, +67 млн доллар), Хоразм (119 фоиз, +39 млн доллар) вилоятларида экспорт ҳажмларида юқори ўсиш суръатларига эришилди.
Банк-молия соҳаси ва инвестициялар
Жорий йилнинг июнь ойида иқтисодиётга кредит қўйилмалари қолдиғи ҳажми – 618,5 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,1 фоизга, халқаро пул ўтказмалари 26,3 фоизга (8,2 млрд доллар) ўсди.
Тижорат банклари томонидан ташқи манбалардан жорий йил I ярим йилликда жами 3,6 млрд доллар (йиллик режа 6 млрд доллар) жалб қилинди ва қиймати юз минг доллардан юқори бўлган 1300 дан ортиқ лойиҳа (уларнинг жами қиймати 2,3 млрд доллар) молиялаштирилди.
Йил бошидан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми дастлабки маълумотларга кўра 265,2 трлн сўмга (ўсиш 108,3%) етиб, уларнинг 71 фоизини хорижий инвестициялар ташкил этди.
Ўтган 6 ойда 18,7 млрд долларлик хорижий инвестиция киритилди. Шундан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар – 16,7 млрд доллар, давлат кафолати остидаги хорижий кредитлар – 2 млрд доллар.
Шу билан бирга, бюджет ҳисобидан инвестицияларни молиялаштиришга ажратилган маблағ 34,6 фоизга ошди (13,3 трлн сўм).
Қишлоқ хўжалиги
Қишлоқ хўжалигида 177,1 трлн сўмлик маҳсулот етиштирилиши кутилмоқда.
Бунда, мева 5,3 фоиз (1,1 млн тн), полиз экинлари – 6,6 фоиз (277 минг тн), гўшт 3,6 фоиз (1,4 млн тн), тухум 4,4 фоизга (3,9 млрд дона) ўсади.
Бозор хизматлари
Бозор хизматлари ҳажми 459,7 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13,5 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Бунда, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (ўсиш – 23,2%), молиявий хизматлар (18,2%), транспорт (13,6%), савдо (9,2%), таълим (9,1%), яшаш ва овқатланиш хизматлари (7,5%) соҳаларининг юқори ўсиши кутилмоқда.
Шунингдек, савдо ва пуллик хизматлардан тушумлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25,9 фоизга (246,4 трлн сўм) ўсди.
Мавзуга оид

07:41 / 01.08.2025
Хитой Ўзбекистонда 500 млн долларлик инвестиция фонди ташкил этишни таклиф қилди

21:50 / 30.07.2025
Самарқандда 1 миллиард 200 миллион долларлик 14 та янги лойиҳа шакллантирилди

15:01 / 30.07.2025
Божхона режимида қайта ишланган маҳсулотни исталган постдан экспорт қилиш тизими йўлга қўйилади

14:58 / 30.07.2025