Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда қишлоқ хўжалиги ерларининг атиги 40 фоизида экин экилаётгани маълум бўлди
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудлардаги ишларнинг бориши ва аҳолини қийнаётган масалалар ҳал этилиши юзасидан ҳисобот билан танишди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Жиззахда 1 миллион 300 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари бўлгани билан атиги 40 фоизида экин экиляпти. Бир гектарга тўғри келадиган ўртача даромад ҳам бошқа вилоятларга нисбатан кам. Аслида, ердан самарали фойдаланиб, озиқ-овқат маҳсулотлари ва чорва озуқасини кўпайтириш мумкин.
Давлат раҳбарининг ташаббусига мувофиқ, Жиззах вилоятида ҳам мутасаддилар, соҳа мутахассислари ва етакчи тадбиркорлардан иборат “Ислоҳотлар штаби” тузилди.
Йиғилишда мазкур штаб томонидан тайёрланган янги лойиҳалар тақдимот қилинди. Президент лойиҳаларнинг иқтисодий асоси ва бозор талаби билан қизиқди. Ҳокимлар ва “Ислоҳотлар штаби” биргаликда ишлаб, саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм ва хизмат соҳаларида “катта сакраш” қилиши кераклиги таъкидланди. Шунда Жиззах вилояти инвестиция, иш ўрни, аҳоли даромади ва экспорт энг тез ўсаётган ҳудудлардан бирига айланади.
Мавзуга оид

21:15 / 08.07.2025
Шавкат Мирзиёев «Газпром нефть» компанияси раҳбари Александр Дюков билан учрашди

20:51 / 08.07.2025
Йил бошидан буён содир этилган жиноятларнинг 42 фоизини кибержиноятлар ташкил қилди

17:38 / 08.07.2025
Шавкат Мирзиёев Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

12:34 / 08.07.2025