Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нетаняҳу Трамп номзодини тинчлик бўйича Нобел мукофотига илгари сурди
Исроил бош вазири Оқ уйда кечки зиёфат чоғида АҚШ президенти «давлатларда, минтақаларда тинчликни мустаҳкамламоқда» деди. Доналд Трамп Ғазо секторида тезда ўт очишни тўхтатишни исташини очиқ айтди.

Фото: Kevin Lamarque/REUTERS
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу АҚШ президенти Доналд Трампни тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод қилиб кўрсатди. Бу ҳақда Нетаняҳунинг ўзи маҳаллий вақт билан 7 июл, душанба куни кечқурун (Европа вақти билан 8 июлга ўтар кечаси) Вашингтондаги Оқ уйда кечки овқат пайтида маълум қилди.
Исроил бош вазири Америка президенти ҳақида шундай деди: "У биз гапираётганда мамлакатларда, минтақаларда тинчликни мустаҳкамламоқда". Нетаняҳу Трампга Нобел қўмитасига юборган мактуб нусхасини топширди.
Кечки овқат аввалида журналистлар АҚШ президентидан Исроил ва ҲАМАС ҳаракати ўртасида 22 ойдан бери адоват давом этаётган Ғазо секторида сулҳга эришиш борасидаги ишлар қандай кетаётгани ҳақида сўради. «Қандайдир кечикиш бор деб ўйламайман. Менимча, ҳаммаси жуда яхши кетмоқда», — деди Трамп. Унинг фикрича, томонлар «учрашишни истайди ва ўт очишни тўхтатишни хоҳлайди».
Нетаняҳу, ўз навбатида, Исроил Ғазо сектори устидан назоратни «доимо» сақлаб қолишини ва бу назоратни тўлиқ Фаластин маъмуриятига ўтказмаслигини айтди. «Одамлар бу тўлақонли (Фаластин) давлат эмас, бу давлат эмас, дейди. Бизга барибир», — деди Исроил бош вазири.
6 июл куни Трамп, унинг фикрича, яқин кунларда Исроил ва ҲАМАС ўртасида келишувга эришиш учун «яхши имконият» борлигини айтди. Оқ уй матбуот котиби Каролин Ливитт: «АҚШ президенти учун ҳозир Яқин Шарқдаги энг муҳим устувор вазифа Ғазо секторидаги урушни тугатиш ва барча (исроиллик) гаровга олинганларни қайтаришдир», деди.
Мавзуга оид

23:23
АҚШ импорт божларидан келадиган даромад 300 млрд доллардан ошишини кутмоқда

19:14
Ғазоликларни кўчириш, Эрон ва Сурия мавзулари — Трамп ва Нетаняҳу нималарни муҳокама қилди?

15:21
Трамп яна ЕИ товарларига божларни оширишни кечиктирди

11:31