Жаҳон | 07:21
5098
2 дақиқада ўқилади

Зеленский Россияга янги зарбалар берилиши ҳақида маълум қилди

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Киев Москванинг «иштаҳасини пасайтириш» учун Ғарб давлатлари билан биргаликда узоқ масофали қуроллар ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқда.

Фото: Ints Kalnins/Reuters

Украина президенти Володимир Зеленский Россия ҳудудларига янги зарбалар берилишини эълон қилди. Бу ҳақда Украина раҳбари ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Маълумот Россия Федерацияси ҳудудидаги турли нишонларга берилган зарбалар тасвирлари билан бирга тақдим этилган.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Киев Москванинг «иштаҳасини пасайтириш» мақсадида Ғарб давлатлари билан биргаликда узоқ масофага учувчи қуроллар ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқда.

У, шунингдек, «ҳаётни ҳимоя қилиш воситаларини» яратишни Киевнинг устувор йўналиши деб атади.

Бундан ташқари, у Украина ҳарбий-саноат комплексини қўллаб-қувватлаётган давлатларга миннатдорчилик билдирди.

Украина етакчиси Володимир Зеленский Украина Ҳарбий-денгиз кучлари ҳарбий хизматчиларига йўллаган табригида Одессада Россия десанти бўлмаган ва бўлмайди ҳам, дея ваъда берди.

«Барча мудофаа кучларимиз билан биргаликда Ҳарбий-денгиз кучлари аскарлари Украина ўз манфаатларини ҳимоя қилишга қодир эканини исботлади. Одессада Россия десанти бўлмаган ва бўлмайди ҳам, «Москва» чўкиб кетди, Змеиний ороли Украина назорати остида, Россиянинг 28 та кемаси ва битта сувости кемаси йўқ қилинди ва зарар кўрди, «ғалла йўлаги» эса ишламоқда ва жаҳондаги озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланмоқда», - дея таъкидлади Зеленский.

Мавзуга оид