Ўзбекистон | 20:58 / 09.07.2025
8074
2 дақиқада ўқилади

Сирдарёда прокурор ўринбосари ушланди

Фото: Видеодан кадр

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри прокурори ўринбосари коррупцияда айбланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик қўмитаси хабар берди.

Гулистон шаҳар прокурори ўринбосари ўз хизмат мавқейидан фойдаланиб, Боёвут туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбарига нисбатан Боёвут тумани ИИБ Тергов гуруҳи иш юритувидаги Жиноят кодексининг 168- ва 167-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик ҳамда кейинчалик ишни гумонланувчи фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари миқдорида пора сўрайди.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонун ҳимоячиси талаб қилинган пул маблағини ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Ҳозирда прокурор ўринбосарига нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид