Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сув муаммосига учраган фермер ва деҳқонлар учун call-марказ ишга тушди
Call-марказ 24/7 режимида ишлайди. Унга келиб тушган мурожаатларни бир кундан ошмаган муддатда ҳал этиш чоралари кўрилади.

Фото: Pexels
Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида call-марказ ишлаб турибди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 71-202-47-00 телефон рақамли call-марказга ёзги суғориш мавсумида сув таъминотида муаммо юзага келган фермерлар, томорқа эгалари ва бошқа сув истеъмолчилари мурожаат қилишлари мумкин. Марказга келиб тушган мурожаатларни бир кундан ошмаган муддатда ҳал этиш чоралари кўрилади.
Шунингдек, мурожаатларни 71-202-47-00 телефон рақами орқали вазирлик ҳузуридаги Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлигига ҳам йўллаш мумкинлиги билдирилган.
Мавзуга оид

19:10 / 22.01.2025
Сув хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

19:13 / 08.05.2024
Сув хўжалиги вазирлиги ягона сув балансини юритувчи давлат органи этиб белгиланди

20:45 / 06.12.2021
Сув хўжалиги вазири: «Сардоба» сув омборини қайта тўлдиришда Қозоғистон манфаатлари ҳисобга олинади»

19:11 / 03.12.2021