Жамият | 13:31
1041
1 дақиқада ўқилади

Махтумқули кўчасида янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди

Яшнобод туманида рўй берган ёнғин тўғрисида батафсил маълумот тақдим этилди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Кеча, 9 июл куни соат 18:57 да Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасида жойлашган янги қурилаётган бинонинг 1-қаватида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Айрим ижтимоий тармоқларда технопарк ҳудудида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабарлар тарқалган. Аслида ёнғин технопарк ҳудудида содир бўлмаган.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:07 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 19:16 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида бинонинг ички қисмида 20 кв м майдонда ўрин кўрпалари ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Воқеа жойига туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан.

Мавзуга оид