Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чиқиндидан қарзи борлар 1 августдан бошлаб свет учун пул тўлолмайди
Ўзбекистонда чиқиндидан қарздор истеъмолчиларнинг электр энергияси учун тўлов қилиш имкониятини чеклаш 2025 йил 1 августдан бошланади. Бу тартиб чиқиндини олиб кетиш хизмати учун 2025 йил 1 июлдан бошлаб шаклланган қарздорликка тааллуқли бўлади.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда маиший чиқиндини олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўлов 2025 йил 1 августдан бошлаб электр энергияси тўловига боғлаб қўйилади. Бунда, чиқиндидан қарздор истеъмолчи электр энергияси учун тўлов қилолмай қолади.
Бу янги тартиб 2025 йил 30 июнгача бўлган қарздорликларга татбиқ этилмайди, дея маълум қилди Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги.
Чиқиндини тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари бўйича тўлов интизомини кучайтиришга қаратилган қонун 2025 йил 7 мартда қабул қилинган эди.
Унга кўра, ҳар ойнинг 3-санасига қадар қарздор абонентлар тўғрисидаги маълумотлар Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг “Тоза макон” биллинг электрон тизимидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг биллинг тизимига узатилади.
Сўнгра чиқинди хизматларидан қарздор абонентларга ҳар ойнинг 5-санасигача “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2100 қисқа рақами орқали SMS хабарнома юборилади. Абонентларга ушбу огоҳлантириш юборилганидан кейин 5 кун қарздорликни бартараф этиш учун қўшимча муддат берилади. Мавжуд қарздорлик ушбу муддат ичида тўланиши лозим.
SMS юборилганидан кейин абонент 5 кун ичида қарзини тўламаса, электр энергияси учун тўлов қилиш имконияти вақтинчалик чекланади. Бу чеклов қарздорлик бартараф этилиши билан, автоматик тарзда ечилади.
Бу тартиб 2025 йил 1 июлдан чиқинди хизматларидан шаклланган қарздорликлар учун жорий йилнинг 1 августидан бошлаб қўлланади. 2025 йил 30 июнгача бўлган қарздорликларга татбиқ этилмайди.
“Шу ўринда, санитар тозалаш корхоналари чиқинди тўловларини ҳисоблашда аниқлик ва ҳаққонийлик учун жавобгар ҳисобланади! Агар абонентларга санитар тозалаш хизмати ўз вақтида ва сифатли кўрсатилмаса кўрсатилмаган кунлардаги хизматлар учун тўловлар қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳурматли абонентлар, сизда чиқиндиларни бошқариш соҳаси ва хизмат сифатига доир таклиф ва шикоятлар юзага келганда: Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг “1205” қисқа рақамига 24/7 режимда мурожаат қилишингиз мумкин”, – дейилади агентлик ахборотида.
Мавзуга оид

12:15 / 10.07.2025
Андижонда чиқиндидан электр ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бошланди

14:57 / 08.07.2025
Йил бошидан буён қанча “яшил” энергия ишлаб чиқарилгани айтилди

18:51 / 26.06.2025
Хитой қуёш ва шамол энергиясини ривожлантириш бўйича рекорд ўрнатди

13:10 / 23.06.2025