Ўзбекистон | 16:38 / 11.07.2025
2209
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта охирида ҳарорат бироз кўтарилиши кутилмоқда

Фото: Kun.uz

11-13 июл кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Фарғона водийсининг тоғли ҳудудларида 11 июл куни кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин, деб хабар берди «Ўзгидромет».

Бугун кундузи ёз фаслининг ўртаси учун нисбатан қулай бўлган ҳаво ҳарорати сақланиб туради. Республика ҳудудининг катта қисмида термометр устуни +32...+35 даражадан, жанубда +36...+39 даражадан кўтарилмайди. Энг салқин ҳудуд Фарғона водийси бўлиб, бунда ҳарорат +28...+31 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин кўтарилади ва кўпчилик вилоятларда кундузги ҳарорат +35...+38 даражани ташкил эади.

Ҳарорат асосан кечалари +18...+23 даража бўлади.

Республиканинг айрим жойларида 1113 июл кунлари шамол тезлиги 1318 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 38 метр/сония тезликда эсади.

Ҳарорат асосан кечалари +20...+23 даража, кундуз кунлари 11 июлда +33...+35 даража, 1213 июлда +35...+38 даража бўлади.

Мавзуга оид