Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мерц Россиядан Украинага етказилган зарар учун 500 млрд евро тўлашни талаб қилди
Германия канцлерининг фикрича, Украинага етказилган зарар қопланмагунча, Москва Ғарбда музлатиб қўйилган активларидан фойдалана олмаслиги керак. Маълумот учун, бу активлар жами 210 млрд долларга баҳоланган.

Фото: DPA
Германия канцлери Фридрих Мерц сўзларига кўра, Россия уруш пайтида Украинага етказилган зарар учун тахминан 500 миллиард евро тўлашга мажбур. Германия ҳукумати раҳбари етказилган зарар қопланмагунча, Москва Ғарбда музлатиб қўйилган активлардан фойдалана олмаслиги кераклигини айтди.
«Россия уч йилдан ортиқ давом этган уруш давомида жуда катта зарар етказди. Биз моддий зарарни тахминан 500 миллиард еврога баҳолаймиз. Россия бу зарарни қоплаши керак», деди Фридрих Мерц Римда Украинани қайта тиклашга бағишланган анжуманда.
2025 йилга келиб, Россиянинг Украинага бостириб киришига жавобан Европа ва бошқа G7 давлатларида Россиянинг катта миқдордаги активлари музлатиб қўйилди.
Улар тахминан 210 млрд еврога тенг. Ушбу маблағларнинг асосий қисми 2022 йил февралигача Ғарб банкларида сақланган Россия Марказий банкининг захираларидир.Европа Иттифоқида 180 миллиард евродан ортиқ маблағ музлатилган, шундан энг катта қисми Белгиянинг Euroclear депозитарийсида. Қолганлари Франция, Германия, Люксембург ва Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларида.
Музлатилган активлар ичида давлат валюта захиралари (жумладан, қимматли қоғозлар, нақд пул, олтин), санкцияланган шахсларнинг шахсий активлари (олигархлар, мансабдор шахслар, компаниялар). Хусусий активларнинг умумий миқдори тахминан 20–30 миллиард еврони ташкил қилади (турли ҳисоб-китобларга кўра).
Мавзуга оид

21:05 / 11.07.2025
“Кавказда Россия энди лидер эмас, оддий иштирокчига айланмоқда” — сиёсатшунос

16:42 / 11.07.2025
Россиянинг ягона авиаташувчи кемаси утилизация қилиниши мумкин

14:49 / 11.07.2025
Трамп Россия бўйича «муҳим баёнот» беришини айтди

13:45 / 11.07.2025