Ўзбекистон | 12:07
2680
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда тез ёрдамга бирорта ҳам ёлғон чақириқ бўлмаган ҳудуд айтилди

Наманганда тез ёрдамга бирорта ҳам ёлғон чақириқ бўлмади, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Фото: Kun.uz

2025 йилнинг ўтган олти ойи давомида 103 хизматига жами 849 та ёлғон чақириқ келиб тушди. Таққослаш учун, мазкур кўрсаткич 2024 йилнинг айни шу даврида 1 255 тани ташкил этган. Бундан кўриш мумкинки, ушбу турдаги мурожаатлар сони камайиб бормоқда.

2025 йилнинг январ—июн ойларида энг кўп ёлғон чақириқ Сурхондарё вилоятида кузатилиб, мазкур рақам 177 тани ташкил этди. Кейинги ўринда Қашқадарё вилояти қайд этилди — 140 та. Шунингдек, Самарқанд вилоятидан 127 та ана шундай мурожаат келиб тушган.

Энг кам ёлғон чақириқ эса Сирдарё вилоятида рўйхатга олинди — 11 та. Сўнгги олти ойда Наманган вилоятида тез ёрдамга бирорта ҳам ёлғон чақирув келиб тушмаган.

2025 йилнинг дастлабки 6 ойи давомида мамлакат бўйлаб 103 хизматига жами 6 миллион 912 минг 243 та чақириқ келиб тушган. Ўтган йилнинг айни шу даврига нисбатан бу йил мурожаатлар сони 8,4 фоизга ошди. Бажарилган чақирувларнинг аксарияти, яъни 4 миллион 992 минг 108 таси шошилинч кўрсатма билан, шунингдек, сурункали касалликлар — 1 миллион 802 минг 348 та, беморларни ташиш — 66 минг 917 та ва туғуруқлар — 50 минг 870 тани ташкил қилди.

Энг кўп мурожаатлар:

  • Тошкент шаҳри — 718 минг 819 та;
  • Фарғона вилояти — 681 минг 580 та;
  • Сурхондарё вилояти — 661 минг 767 та;
  • Наманган вилояти — 647 минг 493 та;
  • Андижон вилояти — 642 минг 366 та қайд этилган.

Энг кам чақириқ Навоий вилояти (199 минг 930 та), Сирдарё вилояти (221 минг 407 та) ва Жиззах вилояти (267 минг 669 та) кузатилди.

Мавзуга оид