Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 7 нафар бола уйдаги ҳовузда чўкди
Улар шифохонага оғир аҳволда келтирилган. Икки нафари жонсиз ҳолда бўлган. Шошилинч муолажадан кейин болалардан бирининг юраги уришни бошлаган.

Фото: Kun.uz
Тошкент шаҳрида 7 нафар бола уйдаги ҳовузда чўкди, улардан икки нафари ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида хабар берилди.
Ҳодиса қачон ва қаерда содир бўлгани ҳақида маълумот берилмади. Қайд қилинишича, ҳовузда чўккан 7 нафар бола Республика шошилинч тез тиббий илмий марказига оғир аҳволда келтирилган. Улардан икки нафари жонсиз бўлган. Қолган 5 нафари жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Болалардан бирига 40 дақиқа давомида ёрдам кўрсатилгач, юраги уришни бошлаган. Аммо унинг аҳволи ҳануз оғирлигича қолмоқда. Шифокор сўзларига кўра, 40 дақиқа давомида гипоксия ҳолатида бўлган боланинг соғайиб кетиши сўроқ остида турибди.
Уч нафар бола ўзига келгач, жонлантириш бўлимидан бошқа бўлимга ўтказилган.
Болаларнинг ёши ҳақида маълумот берилмади. Шифокорнинг таъкидлашича, кичик ёшдаги болалар ҳатто саёз ҳовузга тушганда ҳам чўкиб кетиши мумкин. Уларни асло қаровсиз қолдирмаслик тавсия қилинди.
Мавзуга оид

21:33 / 12.07.2025
Расман: Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинмоқда

17:53 / 12.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади

17:45 / 12.07.2025
Чинозда опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган йигитга ҳукм ўқилди

21:53 / 10.07.2025