Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
VALVOLINE – Конференция 2025: ФИФА Жаҳон Чемпионати, ФОРМУЛА 1, Голландияга саёҳат
VALVOLINE - Америка бренди Ўзбекистондаги ўз мижозларига энг бой тарихга эга ва дунё миқёсидаги катта бренд эканини исботлади
VALVOLINE Ўзбекистон бозорида нафақат сифатли маҳсулотлари билан, балки фаол мижозлар билан алоқадорлик стратегияси орқали ҳам ўз мавқеини кучайтирмоқда. Яқинда дистрибюторлик компанияси ташаббуси билан Самарқанд, Қўқон ва Тошкент шаҳарларида ўтказилган йирик тақдимотлар айнан шу йўналишдаги муҳим қадамлардан бири бўлди. Учта конференцияда жами 900 дан ортиқ мижозлар — усталар, сервис марказлари ва эҳтиёт қисмлар дўконлари эгалари иштирок этишди.
Тадбирга Голландия бош офисидан келган мутахассислар VALVOLINE маҳсулотлари, унинг тарихи ва технологик устунликлари ҳақида батафсил маълумот бериб, иштирокчиларнинг бевосита саволларига жавоб қайтаришди.
VALVOLINE — ФИФА 2026 Жаҳон Чемпионатининг расмий ҳамкори
Тадбир давомида мижозларга VALVOLINE брендининг халқаро миқёсдаги ютуқлари ҳам таништирилди. Улардан энг асосийларидан бири — 2026 йил бўлиб ўтадиган ФИФА Жаҳон Чемпионатининг расмий ҳомийларидан бири бўлишидир. Бу, ўз навбатида, VALVOLINE’нинг спорт, технология ва ишончга асосланган глобал позициясини кўрсатади.
Шу ўринда, компания Ўзбекистон миллий терма жамоасини тарихий ютуқ — 34 йиллик танаффусдан сўнг илк бор жаҳон чемпионатига йўлланма олгани билан тантанали тарзда табриклади. Махсус тайёрланган видео табрик лавҳаси катта мониторлар орқали намойиш этилиб, тадбир иштирокчиларида фахр ва қувонч уйғотди.
Эндиликда бу халқаро даражадаги ишонч ва спортдаги етакчилик VALVOLINE маҳсулотлари орқали Ўзбекистон бозорида ҳам намоён бўлмоқда.
Формула 1 билан ҳамкорлик — тезлик, чидамлилик ва мукаммаллик тимсоли
Шунингдек, VALVOLINE’нинг Формула 1 пойгаларига расмий техник ҳамкорлиги ҳам тадбирда алоҳида эътироф этилди. Бу ҳамкорлик VALVOLINE маҳсулотларининг нафақат кундалик автомобилсозликда, балки энг юқори тезлик ва юклама остида ишлайдиган спорт техникасида ҳам ишончли ечим эканини кўрсатади. Айнан мана шундай тажриба асосида ишлаб чиқилган мойлар ва техник суюқликлар энди Ўзбекистон усталари хизматида.
Акция ва промо кампаниялар — савдони қўллаб-қувватлаш воситаси
Конференция доирасида VALVOLINE Ўзбекистонда мижозларга янада яқинлашиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида олиб борилаётган маркетинг кампаниялари ҳақида ҳам маълумот берилди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, ҳалқимиз учун қилинган акцияда ҳар бир VALVOLINE мойини харид қилиб махсус промо-кодларни телеграм ботимизга “@ValvolinePromoBot ” киритган истеъмолчи ўйин иштирокчисига айланиб шу йилнинг ўзида кетма-кет иккита, Gentra Chevrolet ва BMW e46 купе русумидаги автомобил ва кўплаб қимматли совғалар ютиб олиш имкониятига эга бўладилар. Жумладан, таниқли маҳаллий блогерлар билан ҳамкорликда яратилаётган контент, савдо нуқталари учун промо материаллар, реклама воситалари ва йирик акциялар ҳақида батафсил тақдимот ўтказилди.
Совғалар, ютуқлар ва кўтаринки кайфият
Тадбир сўнгида иштирокчилар ўртасида махсус викторина ўйинлари ташкил этилди. Фаол иштирокчилар учун эса VALVOLINE бренди томонидан эсдалик совғалари ва ютуқлар тақдим этилди. Жумладан ҳар бир регионда, меҳмонлар орасида битта омадли мижозлимиз VALVOLINE’нинг Голландиядаги заводига саёҳат имкониятини қўлга киритди. Қолган ютуқ эгаларига маиший техника ва VALVOLINE бренди махсулотлари ҳадя этилди. Бу қисмлар тадбирга байрамона руҳ бағишлаб, меҳмонлар қалбида унутилмас таассуротлар қолдирди.
VALVOLINE томонидан ташкил этилган бу йирик тадбирлар — бу шунчаки бренд тақдимоти эмас. Бу – усталар, савдогарлар ва бутун автомобил хизматлари соҳаси вакиллари билдирган ишончларининг белгиси. Эндиликда, VALVOLINE’ни фақат рекламалардан эмас, балки бевосита тажриба орқали билган юзлаб усталар ушбу глобал брендни ишонч билан истеъмолчига тавсия қилишмоқда.
Facebook: https://www.facebook.com/profile.php?id=61575939643747
Instagram: https://www.instagram.com/valvolineuzbekistan/
Telegram: https://t.me/LUBRIC_UZ
YouTube: https://www.youtube.com/@Valvolineuz
Реклама ҳуқуқи асосида