Жамият | 10:37
3325
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси Cobalt’га “дубинка” билан ҳужум қилди

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманида икки ҳайдовчи ўртасидаги зиддият акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлашитиш бўлими томонидан ўрганиш олиб борилди.

Аниқланишича, 14 июн куни тахминан соат 11:00 ларда  Юнусобод тумани Рихсилий кўчасида Lacetti ҳайдовчиси 1981 йилда туғилган, Б.Х. ҳамда Cobalt ҳайдовчиси 1996 йилда туғилган Ш.О.лар йўл талашиш оқибатида ўзаро тортишиб қолган.

Шундан сўнг Б.Х. йўлнинг қатнов қисмида автомашинасини тўхтатиб, қўлидаги жисм билан Cobalt автомашинасини чап томон эшик ойнасига уриб, воқеа жойидан кетиб қолган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.Х.га нисбатан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

Мавзуга оид