Жаҳон | 16:18
1988
1 дақиқада ўқилади

Камеруннинг 92 ёшли президенти яна бир муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди

Пол Бийя 1982 йилдан бери мамлакатга президентлик қилади.

Фото: Jemal Countes

Камерун президенти Пол Бийя сайловда иштирок этишини эълон қилди. Х ижтимоий тармоғидаги постида у ватанга хизмат қилишни давом эттиришга тайёрлигини таъкидлаб, мамлакат олдида турган муаммолар жиддийлигини қайд этди.

Бийя 1982 йилдан бери президентлик қилади. У 92 ёшда ва унинг президентлик даври дунёдаги энг узоқ муддатлардан бири.

Камерунда президентлик сайлови 2025 йил 12 октябрга белгиланган ва бир турда ўтказилади. Оддий кўпчилик овозни олган номзод ғолиб ҳисобланади. Президентлик ваколати етти йил.

2008 йилда Бийя президентлик муддатини чеклашни бекор қилди, бу эса унга исталган муддатга ўз номзодини қўйиш имконини берди. У 2018 йилги охирги сайловда мухолифатнинг кўплаб қонунбузарликлар ҳақидаги даъволарига қарамай, 71,28 фоиз овоз олган ҳолда ғалаба қозонган эди.

 

Мавзуга оид