Жаҳон | 21:58 / 14.07.2025
1189
2 дақиқада ўқилади

Йил бошидан бери урушда 100 минг россиялик аскар ҳалок бўлди — НАТО бош котиби

НАТО бош котиби Марк Рютте Вашингтонда Донлад Трамп билан учрашди. Ушрашув давомида АҚШ президенти Россиядан норози эканини таъкидлади.

Фото: AP

2025 йил бошидан бери Россия—Украина урушида россиялик 100 минг ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда НАТО бош котиби Марк Рютте АҚШ президенти Доналд Трамп билан 14 июл куни Оқ уйда ўтказилган учрашувда маълум қилди.

«2025 йил 1 январдан бошлаб россиялик 100 минг аскар ҳалок бўлди», — деди Рютте.

НАТО бош котиби буни Трамп Россиядан норози экани, томонлар аллақачон урушни якунлаш бўйича битим тузишлари керак бўлганини айтганидан кейин маълум қилди.

«Биз аллақачон битим тузишимиз керак эди. Ҳар ҳеча одамлар ҳалок бўляпти… Кўплаб россиялик аскрарлар ва кўплаб украиналиклар қурбон бўлмоқда», — деди Трамп.

Аввалроқ Доналд Трамп агар Украина бўйича 50 кун ичида келишувга эришилмаса, АҚШ Россия ва унинг савдо ҳамкорларига 100 фоиз миқдорида иккиламчи санкциялар жорий этишини маълум қилганди. 50 кунлик муҳлат 1 сентябр куни тугайди.

 

 

Мавзуга оид