Ўзбекистон | 08:04
1311
1 дақиқада ўқилади

Бахтиёр Саидов Хитойда Эрон ташқи ишлар вазири билан учрашди

Ўзбекистон ва Эрон ТИВ раҳбарлари минтақавий тинчлик, фаровонлик ва барқарор ривожланишни таъминлашда дипломатиянинг муҳим ўрнини таъкидлади.

Фото: Telegram / bakhtiyor_saidov

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хитойнинг Тянжин шаҳрида Эрон ташқи ишлар вазири Саййид Аббос Арақчи билан учрашди.

"Эрон ташқи ишлар вазири Саййид Аббос Арақчи жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Узоқ асрлик умумий тарихимиз, маданиятимиз ва иқтисодий ҳамкорликка асосланган Ўзбекистон-Эрон тарихий бой ва кўп қиррали муносабатларини янада чуқурлаштириш борасида фикр алмашдик".

Мамлакатлар ўртасидаги савдо ҳажми ортиб бораётгани таъкидланди, ҳамкорликни янада кенгайтириш йўллари муҳокама қилинди. Ўзаро манфаатли соҳаларда алоқаларни ривожлантириш бўйича катта фойдаланилмаган салоҳият мавжудлигига эътибор қаратилди.

Минтақавий тинчлик, фаровонлик ва барқарор ривожланишни таъминлашда дипломатиянинг муҳим ўрни яна бир бор тасдиқланди.

Мавзуга оид