Жамият | 07:28
12042
1 дақиқада ўқилади

Миробод тумани ички ишлар бошқармаси бўлинма бошлиғи ушланди

Подполковник жиноят иши қўзғатилган фуқарога нисбатан қўлланган қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартириб беришни ваъда қилиб, айбланувчининг қариндошидан 18 минг доллар олган. У берган ваъдасининг уддасидан чиқа олмагач, ушбу пулнинг бир қисмини қайтараётган вақтида ушланди. 

Фото: Kun.uz 

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида ДХХ ва Бош прокуратура ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ички ишлар органлари тизимида қонунбузилиш ҳолати аниқланди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Миробод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг бўлинма бошлиғи, подполковник ҳарбий унвонида бўлган У.С. Яккасарой тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган фуқарога нисбатан қўлланган қамоқ эҳтиёт чорасини гаров эҳтиёт чорасига ўзгартириб беришни ваъда қилиб, муқаддам айбланувчининг қариндошидан 18 минг АҚШ доллари олади. 

Аммо, у берган ваъдасининг уддасидан чиқа олмагач, ушбу маблағнинг бир қисмини қайтараётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168- ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид