Жамият | 10:11
1646
1 дақиқада ўқилади

Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига пул талаб қилган инспектор ушланди

Тошкент шаҳар ИИББ Жамоат тартибини сақлаш бошқармасининг Патрул-пост хизмати инспектори қўлга олинди.

Фото: ДХХ

ДХХ хабарига кўра, у хизмат мавқейини суиистеъмол қилган ҳолда ўзганинг ишончига кириб, унинг Навоий вилоятида яшовчи танишини давлат имтиҳонидан муваффақиятли ўтказиб, унга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини айтади.

ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида Юнусобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда инспектор 1500 АҚШ доллари ва кириш имтиҳони учун тўланиши лозим бўлган 1 млн 900 минг сўм пул маблағларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168- ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид