Жаҳон | 22:00 / 17.07.2025
1270
1 дақиқада ўқилади

Марснинг Ердаги энг катта парчаси 5,3 миллион долларга сотилди

Метеорит 2023 йил ноябр ойида Нигердаги Саҳрои Кабирда топилган эди.

Фото: Sothebyʼs

Ер юзида топилган Марс метеоритларининг энг каттаси Sothebyʼs ким ошди савдосида 5 миллион доллардан кўпроқ қийматга сотилди, деб хабар берди аукцион уйи ижтимоий тармоқларида.

Лотнинг якуний баҳоси 4,3 миллион долларни ташкил этди, бироқ ҳар хил тўлов ва харажатларни ҳисобга олган ҳолда харидор метеорит учун тахминан 5,3 миллион доллар тўлайди.

Тошнинг дастлабки тахминий қиймати 2 миллиондан 4 миллион долларгача баҳоланган эди.

NWA 16788 номли метеорит 2023 йил ноябр ойида Нигердаги Саҳрои Кабирда топилган. Метеоритнинг оғирлиги 24,67 килограммни ташкил этади, бу Ерда топилган ҳар қандай Марс бўлагидан каттадир.

Sothebyʼs аукционида сотилишидан олдин метеорит Римдаги Италия космик агентлигида ва Тосканадаги шахсий галереяда оммага намойиш этилди.

Мавзуга оид