Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Концертдаги лавҳа йирик компания раҳбарининг эҳтимолий хиёнатини ошкор қилди
Coldplay гуруҳининг Қўшма Штатлардаги концертида камералар объективига қучоқлашган эркак ва аёл тушиб қолди. Улар йирик компания раҳбарлари экани тезда ошкор бўлди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Astronomer (АҚШ) IT-компанияси бош директори Энди Байрон Бостон шаҳридаги Coldplay гуруҳи концертида кулгили ва ноқулай аҳволга тушиб қолди.
17 июл куни ўтказилган концертнинг танаффус вақтида анъанавий «Ўпич камераси» шоуси ташкил этилди. Унда ТВ камераси концертга бирга келган эркак ва аёлга қаратилади, улар эса бир-бирини ўпиши керак. Ушбу шоу Қўшма Штатлардаги кўплаб тадбирлар, спорт ўйинларида машҳур бўлиб, кўнгилочар анъанага айланган.
Coldplay гуруҳи концертида ТВ камераси объективига кутилмаганда айнан Энди Байрон тушиб қолди. У бир аёлни қучоқлаб турган ҳолатда эди. Ўзини катта экранда кўриб қолган Байрон дарҳол четга қочди, аёл эса юзини яшириб олди. Тадбирни ўтказаётган Coldplay фронтмени «Қаранга-а, ё уларнинг ишқий муносабати бор ёки улар жуда уятчан», деди.
Концертдан олинган ролик ижтимоий тармоқларда жуда оммалашди. ОАВ вакиллари видео «қаҳрамонлари» - Astronomer бош директори Энди Байрон ва унинг ҳамкасби, ходимлар бўйича менежер Кристин Кэббот эканини тезда аниқлаб олишди.
Байроннинг уйлангани ҳаммага маълумлиги сабабли, у эҳтимолий хиёнатда гумон қилинди. Кэббот ҳам турмушга чиққан бўлиши мумкин, аммо буни омма олдида тасдиқламаган. Байрон ҳам, Кэббот ҳам ролик бўйича изоҳ бермади.
Astronomer (АҚШ) IT-компанияси директорлар кенгаши ушбу видео тарқалгач, ички текширув бошланганини эълон қилди.
«Astronomer ташкил этилганидан бери биз қадриятлар ва маданиятга содиқмиз. Биз етакчиларимиз ҳам хулқ-атвор, ҳам масъулият бўйича стандартлар ўрнатишини кутамиз», дейилади компания баёнотида.
Қайд қилинишича, ички текширув пайтида Байрон таътилга чиқарилган. Унинг вазифасини Astronomer ҳаммуассиси ва маҳсулот бўйича бош директори Пит Дежей вақтинча бажаради.
Мавзуга оид

21:18 / 19.07.2025
Трамп BRICS ташкилотига тезда барҳам бериш билан таҳдид қилди

17:51 / 19.07.2025
Трамп WSJ нашрини судга бериб, 10 млрд доллар талаб қилди

14:13 / 19.07.2025
Германия Patriot тизимларини олиш учун навбатда биринчи бўлиб турибди

08:41 / 19.07.2025