Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Мамлакат президенти Илҳом Алиевнинг айтишича, Озарбойжон 7 ой давомида Россия томонидан ҳалокат сабаблари бўйича бирорта ҳам аниқ жавоб олмаган.

Фото: Getty images
Озарбойжон Azerbaijan Airlines самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро судларга мурожаат қилиш учун ҳужжатларни тайёрламоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Илҳом Алиев маълум қилди, деб ёзди Minval.
«Президент AZAL самолёти атрофидаги воқеа билан боғлиқ вазият кундек равшан эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, Озарбойжон 7 ой давомида Россия томонидан бирорта ҳам аниқ жавоб олмаган. Озарбойжон бош прокурори Россия Тергов қўмитаси раҳбарига сўровлар йўлламоқда, бироқ унга фақат «тергов давом этмоқда» деган жавоб келмоқда», дейилади хабарда.
Алиевнинг таъкидлашича, Россиянинг позицияси самарасиз. Унинг эслатишича, 2014 йилда Донбассдаги Малайзия самолёти ҳалокати бўйича тергов 10 йилдан ортиқ давом этган. Унинг сўзларига кўра, Озарбойжон ҳам қанча вақт керак бўлса, шунча кутишга тайёр.
AZAL авиакомпаниясининг Бокудан Грознийга учган Embraer E190 самолёти 2024 йил 25 декабр куни Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида ҳалокатга учради. Самолёт Украина дронларининг Кавказ ҳудудларига ҳужуми пайтида Каспий денгизи орқали Қозоғистонга парвоз қилганидан кейин қулаб тушди. Ҳалокат оқибатида 38 киши қурбон бўлди, 29 киши омон қолди.
Озарбойжон ҳукумати норасмий равишда самолёт Россиянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа ракетаси билан уриб туширилганини таъкидлаб келмоқда. Россия томони тергов якунига етмагани боис, хулосага шошилмаслик кераклигини айтмоқда. Тергов натижалари 2025 йил охиригача эълон қилиниши қайд этилган.
Azerbaijan Airlines самолётининг қулаши ва Россиянинг содир бўлган воқеа учун айбини тан олмаслиги Москва ва Боку ўртасида дипломатик жанжал ва совуқликка олиб келган.
Мавзуга оид

20:28 / 19.07.2025
Туркий бирлик дарвозаси – Зангезур коридори атрофида нималар бўлмоқда?

20:57 / 14.07.2025
АҚШ Зангезур йўлагини 100 йилга ижарага олмоқчи

19:18 / 12.07.2025
Аш-Шаръа Бокуга келди: Озарбойжон Сурия газ таъминотига ёрдам бермоқчи

21:05 / 11.07.2025