Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп WSJ нашрини судга бериб, 10 млрд доллар талаб қилди
Оқ уй раҳбари The Wall Street Journal газетаси ва унинг эгаларини ўзига туҳмат қилганликда, моддий ва маънавий зарар етказганликда айблади.

Фото: REUTERS/Nathan Howard
АҚШ президенти Доналд Трамп The Wall Street Journal (WSJ) газетаси ва унинг эгалари устидан судга 10 миллиард долларлик даъво аризаси берди. Reuters хабарига кўра, бунга Трампнинг гўё молиячи Жеффри Эпштейнга юборган беҳаё расмли мактуби ҳақидаги мақола сабаб бўлган.
18 июл куни Майами федерал судига берилган даъво аризасида медиамагнат Руперт Мердок, WSJ нашри эгаси Dow Jones агентлиги, News Corp ва унинг бош директори Роберт Томсон, шунингдек, WSJ журналининг икки мухбири жавобгар сифатида кўрсатилган. Даъво аризасида айтилишича, улар Трампга туҳмат қилиб, катта моддий ва маънавий зарар етказган.
Даъвога WSJ нашрида эълон қилинган мақола сабаб бўлган, унда айтилишича, 2003 йилда Трамп Эпштейннинг 50 ёшга тўлиши муносабати билан яланғоч аёл сурати туширилган мактуб йўллаган. Хатда «Туғилган кунингиз билан ва ҳар бир кунингиз яна бир ажойиб сирга айлансин» сўзлари, шунингдек, «Donald» имзоси бўлган деб таъкидланади мақолада.
Даъво аризасида айтилишича, мактуб сохта бўлган, WSJ эса Трампнинг обрўсига путур етказиш учун ушбу мақолани чоп этган.
«Биз мақолаларимизнинг аниқ ва асосли эканига тўлиқ ишонамиз ва ҳар қандай суд даъволаридан ўзимизни қатъий ҳимоя қиламиз», деб таъкидлади Dow Jones агентлиги даъво аризаси ҳақидаги хабарга жавобан.
Reuters нашрининг таъкидлашича, туҳмат бўйича 10 млрд долларлик даъво аризаси жуда катта миқдор ва тарихда бундай даъволар бўлмаган.
Жеффри Эпштейн 2019 йил июл ойида вояга етмаганлар билан жинсий алоқада бўлиш ва гувоҳларни эҳтимолий сотиб олишда айбланган эди. Тергов версиясига кўра, у 2002-2005 йилларда ўз бойлиги ва таъсиридан фойдаланиб, Манҳэттен ва Флоридадаги қасрларида вояга етмаган ўнлаб қизларни фоҳишаликка оғдирган. Бир ой ўтгач, у Нью-Йоркдаги қамоқхона камерасида ўлик ҳолда топилди. Унинг ўлими ўз жонига қасд қилиш деб тан олинди.
Мавзуга оид

21:18
Трамп BRICS ташкилотига тезда барҳам бериш билан таҳдид қилди

18:48
Концертдаги лавҳа йирик компания раҳбарининг эҳтимолий хиёнатини ошкор қилди

14:13
Германия Patriot тизимларини олиш учун навбатда биринчи бўлиб турибди

08:41