Ўзбекистон | 12:30 / 19.07.2025
2561
1 дақиқада ўқилади

Юнусободда 5 кгдан ортиқ наркотиклар савдосининг олди олинди

Тошкент шаҳрида автомобилида 5 килограмм гиёҳвандлик моддаси олиб кетаётган ҳайдовчи қўлга олинди. 

Фото: Видеодан кадр

Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, воқеа Юнусобод туманида рўй берган. ИИВ ва ДХХ ходимлари Spark’ни тўхтатиб, автомобил олд қисмини кўздан кечирган. Машинадан полиэтилен пакетларга ўралган 5 килограмм гиёҳвандлик воситалари топилган.

Суриштирув давомида гумонланувчининг шериги борлиги аниқланган ва унинг уйи ҳам текширилган. Хонадондан олти ўрамда бир неча турдаги наркотик моддалар топилган.

Ўтказилган тезкор тадбирда жами 5 килограмм 370 грамм гиёҳвандлик моддалари тарқалишининг олди олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, гумонланувчилар қамоққа олинган.

Мавзуга оид