Жамият | 09:26
8722
1 дақиқада ўқилади

Чилонзорда автомобил ёниб кетиши оқибатида 4 киши куйиш жароҳати олди

Чилонзор туманида автомобилда содир бўлган ёнғин тўғрисида расмий маълумот тақдим этилди.

Фото: ИИББ ЙҲХБ

Жорий йилнинг 20 июл куни соат 22:57 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Кичик ҳалқа йўли кўчасида автомобилда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБ хабар келиб тушди.

Ёнғин-қутқарув  экипажлари айтилган манзилга соат 23:05 да етиб бориб, ёнғин соат 23:07 да ўчирилди.

Ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро куйиш тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мавзуга оид