Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Netflix’да норозилик, шаҳар банкротлиги ва Брунейни бой қилган компания – 22 июл бизнес тарихида
Дунё бизнеси тарихида 22 июл санаси қуйидаги муҳим воқеалар билан ёдда қолган:

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Netflix’да энг катта норозилик тўлқини
2011 йилнинг 22 июлида компания DVD ва онлайн стриминг хизматларини бир-биридан ажратишга қарор қилади. Бу қарор мижозлар орасида оммавий норозиликни келтириб чиқарди – компания бир неча ҳафта ичида 800 мингга яқин обуначиларини йўқотди ва акциялари 30 фоизга тушиб кетди. Лекин компания барибир ортга қайтмаган. Узоқ муддатда бу қарор Netflix’нинг рақамли трансформациясига ёрдам берди.
АҚШ тарихидаги энг йирик шаҳар банкротлиги
2013 йил 22 июл куни Детроит шаҳри банкрот деб эълон қилинди. Шаҳар ҳукумати 18 млрд долларлик қарзи билан банкротлик жараёнини бошлаб берди. Бу воқеа АҚШдаги энг йирик муниципал молиявий қулашлардан бири бўлиб тарихда қолди ва жамиятда катта резонанс уйғотди. АҚШ банкротлик суди буни қабул қилди ва кейинги йилларда шаҳарни тиклаш давом этди. Пенсиялар қисқартирилди, айрим кредиторларга тўловлар камайтирилди. Энг катта ютуқ – янги сармояларда. Банкротликдан кейинги йилларда шаҳар янги технологик стартаплар, кичик бизнеслар, ижтимоий лойиҳалар билан жонлана бошлади.
WorldCom компанияси банкротликка юз тутди
АҚШдаги энг йирик телеком компанияларидан бири бўлган WorldCom 2002 йил 22 июл куни 107 миллиард долларлик активлар билан банкротлик жараёнини бошлади. Бу молиявий ҳисоботлардаги 11 миллиард долларлик сохта маълумотлар билан боғлиқ бўлган энг йирик молиявий фирибгарликлардан бири эди. Натижада бу воқеа АҚШда Sarbanes Oxley Act қабул қилинишига олиб келди – бу қонун корпоратив молиявий ошкораликни кучайтиришга хизмат қилади.
АҚШда Федерал омонат суғуртаси корпорацияси тузилди
1933 йил 22 июлда АҚШда Federal Deposit Insurance Corporation (FDIC) – федерал омонат суғуртаси корпорацияси ташкил топди. Буюк депрессиядан сўнг банк тизимига бўлган ишончни тиклаш мақсадида FDIC – банк депозитларини суғурталовчи мустақил федерал агентлик ташкил этилди. Бугунги кунда бу ташкилот минглаб банклар фаолиятини назорат қилади ва АҚШ банк тизими барқарорлигини таъминлаб туради.
Бруней султонлигини бой қилган инглиз компанияси тузилди
Бугунги Бруней султонлигининг кичкина давлатчадан дунёнинг энг бой мамлакатларидан бирига айланишига сабаб бўлган “British Malayan petroleum company” нефт компанияси 1922 йил 22 июл санасида тузилган эди. Ташкилот Брунейда нефт қазиб олиш ва экспорт қилиш, айниқса, Сериа минтақасидаги бой нефт конларидан фойдаланишни мақсад қилди. Нефт саноати тез орада Бруней иқтисодиётининг асосий таянчига айланди. Нефтдан тушган даромад янги мактаблар, касалхоналар, инфратузилма барпо этилишига ёрдам берди.
Мавзуга оид

20:54 / 18.07.2025
Netflix харажатларни камайтириш учун биринчи марта сунъий интеллектдан фойдаланди

13:02 / 12.07.2025
Тошкентда сотилган машиналарни фуқаролар номига ўтказмай, МЧЖни банкротликка олиб келганлар ушланди

16:17 / 23.05.2025
Netflix Амир Темур ҳақидаги фильмни суратга олди

17:12 / 20.12.2024