Жамият | 11:14
1555
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Lacetti билан тўқнашган Tracker пиёдани уриб кетди

Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ЙТҲ бўйича маълумот тақдим этилди.

Жорий йилнинг 20 июл куни соат 13:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани Олтинтепа-Чаҳбуд кўчалари чорраҳасида Lacetti русумли транспорт воситаси ва Tracker русумли транспорт воситалари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган

Тўқнашувдан сўнг Tracker ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, йўл четида турган пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ натижасида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид