Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент мактаблари 1-босқич имтиҳон натижалари чиқди
Жорий йилнинг 6 июл куни ўтказилган Президент мактабларининг 1-босқич имтиҳон натижалари Cambridge халқаро таълим ташкилоти томонидан эълон қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Имтиҳон натижаларини Cambridge Assessment International Education ташкилотининг қуйидаги расмий веб-саҳифаси орқали кўриш мумкин: cambridgeinternational.org/J25-preselection-results/.
Қуйидаги ҳавола орқали ҳам натижаларни билиш мумкин: portal.piima.uz/page/ps1.
Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи математика фанидан 30 та топшириқ (тест шаклида) ўтказилди. Талабгорларга топшириқларни бажариш учун 60 дақиқа вақт берилди.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг имтиҳонлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Қолган ҳудудларнинг имтиҳонлари ўз ҳудудларида бўлди.
Мавзуга оид

14:33 / 21.07.2025
Тест натижаси қачон чиқади? Уни қандай, қаердан билиш мумкин?

11:29 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?

10:46 / 18.07.2025
18 нафар талабани имтиҳондан ўтказиб беришини ваъда қилган университет ўқитувчиси ушланди

23:48 / 15.07.2025