Кўчмас мулк | 15:35 / 23.07.2025
2090
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон кўчмас мулк бозори. Нархлар қандай?

Июн ойининг якунларига кўра, иккиламчи бозорда квартираларнинг 1 кв метри учун ўртача нарх Олмаотада 1444 долларни, Остонада 995 долларни, Чимкентда 842 долларни ташкил этган.

Фото: Zakon.kz/Павел Михеев

Қозоғистон иккиламчи бозорида квартиралар нархи ошишда давом этяпти, дея хабар беряпти Krisha.kz нашри.

Қайд этилишича, жорий йилнинг биринчи ярмида нархларнинг ўртача ўсиши 3,4 фоизни ташкил этган. Хусусан, қуйидаги ҳудудларда квартира нархининг энг катта ошиши кузатилган:

  • Костанай ва Ақтау – 7,6 фоиз;
  • Уст-Каменогорск – 5 фоиз;
  • Павлодар – 5,3 фоиз;
  • Атырау – 3,7 фоиз.

Мамлакатдаги энг йирик шаҳарлар: Олмаота, Остона ва Чимкентда нархларнинг қимматлашиши 3 фоиз атрофида бўлган.

Krisha.kz таҳлилларига кўра, июн ойининг якуни бўйича Қозоғистоннинг йирик ҳудудларида 1 кв метр учун ўртача нархлар қуйидагича:

  • Олмаота – 767 528 тенге (1444 доллар);
  • Остона – 528 750 тенге (995 доллар);
  • Чимкент – 447 793 тенге (842 доллар);
  • Актау – 405 148 тенге (762 доллар);
  • Караганда – 385 600 тенге (725 доллар).

Мавзуга оид