Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Соғлом озишни истаган аёллар учун: ишончли диетологни қандай танлаш керак?
Ҳозирги кунда соғлом озиш нафақат ташқи кўриниш, балки саломатлик, кайфият ва иш унумдорлиги учун ҳам муҳим вазифага айланди. Бошқа томондан, интернет ва ижтимоий тармоқларда турли диетологлар, “оздирувчи курслар” сони тез ортиб, бу соҳадаги хизматлар талаб юқори бўлгани сари шов-шув ҳам кучаймоқда. Аммо уларнинг барчаси ҳам профессионал ва ишончли эмас, аксарият таклифлар эса саломатликка хавф туғдириши мумкин.

Фото: shutterstock.com
Хўш, сизда диетолог маслаҳатларига эҳтиёжингиз бор. Бу мутахассисни қандай танлайсиз ёки кимга ишонасиз? Ушбу тавсияларга амал қилинг.
1. Расмий таълим ва малакасини текширинг
Ишончли диетолог тиббий ёки нутрициология соҳасида олий маълумотга эга бўлиши лозим. Унинг сертификатлари, лицензиялари, қайси муассасада таълим олгани ҳақида сўрашдан тортиниш керак эмас. Олий таълим ҳақидаги ҳужжат бўлмаса ёки ноаниқ манбалардан олган сертификатларга ишонмаслик керак.
2. Ҳар бир мижозга индивидуал ёндашув
Соғлом озиш бу – фақат вазн йўқотиш эмас, балки организмнинг умумий ҳолатини яхшилаш демакдир. Ҳар бир инсоннинг организми, гормонал ҳолати, ҳаёт тарзи ва стресс даражаси турлича бўлади. Шу сабабли ишончли мутахассис ҳар бир мижоз учун алоҳида парҳез режаси ва тавсиялар тайёрлайди. Ёппасига ҳаммага бир хил тавсия берадиган «мутахассис»дан қочинг.
3. Текширувларсиз тавсия бермайди
Қон таҳлиллари, гормонал ҳолат, ичак фаолияти, уйқу ва физик фаоллик даражасини ўрганмай туриб мутахассис ҳар қандай парҳез ёки препарат тавсия қилишга ҳақли эмас. Соғлом озиш хавфсизлик ва самарадорликка асосланган бўлиши керак.
4. Рекламаларга учманг
“3 кунда 5 кг вазн йўқотинг”, “ҳеч нарса қилмай озинг” каби ваъдалар – булар одатда реклама ёки ишончсиз маҳсулотларнинг ҳаяжонга йўғрилган рекламаси бўлиб, уларнинг асосидаги усуллар сиз учун хавфли бўлиши мумкин. Соғлом озиш бу – сабр ва мунтазамликни талаб қиладиган жараён.
5. Кенг профил мутахассислари билан ҳамкорлик
Ишончли диетолог психологлар, фитнес мураббийлар, эндокринологлар ва гастроэнтерологлар билан ҳамкорлик қилиши керак. Бу жараёнда комплекс ёндашув муҳим аҳамиятга эга.
6. Саломатликни биринчи ўринга қўяди
Диетологнинг мақсади вазнни тез йўқотиш эмас, балки организмнинг соғлом, фаол ва мувозанатда бўлишини таъминлашдир. Ҳар қандай парҳез ва озиш режаси бу мақсадга хизмат қилиши керак.
7. Мижозлар фикри ва натижалар
Ишончли мутахассис ҳақидаги фикрлар, тажриба натижалари, мижозларнинг ҳолати ҳақида сўраш муҳим. Ижтимоий тармоқлардаги баҳолар ва шарҳлар бу борада муҳим манба бўлиши мумкин.
Соғлом озиш бу – жуда мураккаб ва масъулиятли жараён. Фақат ташқи кўриниш эмас, руҳ ва саломатликни мустаҳкамлашга қаратилади. Шунинг учун ҳар бир аёл ўз саломатлигини ҳимоя қилиш учун ишончли, билимли ва малакали диетологни танлаши лозим.
Гулмира Тошниёзова тайёрлади.
Мавзуга оид

14:47 / 21.07.2025
Саёҳат – аёл учун табиий психотерапия. Илмий таҳлил ва ҳаётий хулосалар

11:09 / 20.07.2025
Уйда ўтириб ҳам пул топиш мумкин: имкониятлар кўп, фақат хоҳиш керак

14:14 / 18.07.2025
“Бир ўзи тарбиялаётганлар”: Ёлғиз оналар фарзандлари учун икки баробар кучли бўлишни қандай уддалашмоқда?

17:02 / 14.07.2025