Ўзбекистон | 19:26 / 24.07.2025
5840
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан хориждан кўплаб самимий қутловларни олди

Хорижий давлатлар, ҳукуматлар, парламентлар, нуфузли халқаро ташкилотлар, етакчи хорижий компаниялар раҳбарлари, таниқли жамоат, дин ва спорт арбоблари, хориждаги юртдошлар давлат раҳбарини табриклади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 24 июл куни 68 ёшга тўлди. Унинг таваллуд куни муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар, парламентлар, нуфузли халқаро ташкилотлар, етакчи хорижий компаниялар раҳбарлари, таниқли жамоат, дин ва спорт арбоблари, мамлакат ҳудудлари ва хориждаги юртдошлардан самимий қутловлар келди.

Мактубларда президент раҳбарлигида Ўзбекистонда аҳоли фаровонлигини ошириш, мамлакат барқарорлиги ва изчил тараққиётини таъминлаш, унинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашга қаратилган ортга қайтмас сиёсий ислоҳотлар ва ижтимоий-иқтисодий янгиланишлар дастурини самарали амалга ошириш борасида эришилган юксак натижалар қайд этилган.

Президентга мустаҳкам соғлик ва масъулиятли давлатчилик фаолиятида янги муваффақиятлар, Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.

Шавкат Мирзиёвни табриклаган юқори мартабали шахслар:

Владимир Путин, Россия президенти;

Си Жинпинг, Хитой раиси;

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон президенти;

Садир Жапаров, Қирғизистон президенти;

Имомали Раҳмон, Тожикистон президенти;

Сердар Бердимуҳамедов, Туркманистон президенти;

Гурбангули Бердимуҳамедов, Туркман халқининг миллий етакчиси;

Илҳом Алиев, Озарбойжон президенти;

Александр Лукашенко, Беларус президенти;

Ражаб Тоййиб Эрдўған, Туркия президенти;

Абдулфаттоҳ ас-Сисий, Миср президенти;

Ли Чжэ Мён, Жанубий Корея президенти;

Ухнаагийн Хурэлсух, Мўғулистон президенти;

Александр Вучич, Сербия президенти;

Сержо Маттарелла, Италия президенти;

Наташа Пирц Мусар, Словения президенти;

Мансур бин Зоид Ол Наҳаён, БАА вице-президенти;

Нурсултон Назарбоев, Қозоғистоннинг биринчи президенти;

Никол Пашинян, Арманистон бош вазири;

Нурлан Ермекбаев, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби;

Кубаничбек Омуралиев, Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби;

Сергей Лебедев, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бош котиби;

Асад Хон, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби;

Бакитжан Сагинтаев, Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳайъати раиси;

Одил Рено-Бассо, Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти;

Кэрол Миллер, АҚШ Конгресси аъзоси ва бошқалар.

Мавзуга оид