Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“КАМАЗ” савдодаги пасайиш сабаб 4 кунлик иш ҳафтасига ўтмоқда

Фото: КАМАЗ
Россиянинг “КАМАЗ” компанияси савдоси ўлиб бораётгани муносабати билан 4 кунлик иш ҳафтасига ўтишга мажбур. Компания шу йилнинг 1 августидан эътиборан ушбу режимга ўтишини эълон қилди.
2025 йилнинг биринчи ярмида Россия юк машиналари бозори деярли 60 фоизга қисқарди. Шу билан бирга, давлат мудофаа буюртмасини ҳисобга олмаганда, автомобил ишлаб чиқарувчи корхонанинг ўз савдолари қарийб 30 фоизга пасайган.
Компания бунинг сабабларидан бири сифатида Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатини кўрсатади, бу нафақат транспорт ва бошқа компанияларни кредит ва лизинг дастурлари бўйича янги техника сотиб олиш имкониятидан маҳрум қилди, балки 2024 йилда олинган техникани лизинг берувчига қайтаришга мажбур қилди.
Иккинчи сабаб — барча башоратларга қарамай, 2024 йилда Россияга “ҳаддан ташқари кўп” миқдорда чет эл техникасини олиб кирган импортчиларнинг “узоқни кўра билмаслик сиёсати”дир.
“КАМАЗ” компаниясининг баҳолашича, бундай корхоналарнинг омборларида “харидор топа олмаётган” 30 мингдан ортиқ юк машинаси сақланиб турибди.
Аввалроқ “АвтоВАЗ” ҳам 2025 йил 22 июлда “автомобил бозоридаги тенденциялар” — юқори фоиз ставкаси, қатъий тартибга солиш ва чет эллик ишлаб чиқарувчиларнинг нархларни пасайтириши туфайли тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтишни кўриб чиқиш режалари ҳақида маълум қилганди.
Шундан сўнг Горкий автомобил заводи тижорат транспорти бозорининг пасайиши сабабли 2025 йил август ойида тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтишга қарор қилди.
Россияда туғилиш даражасини ошириш учун ҳам давлат бўйлаб тўрт кунлик иш ҳафтасини жорий қилиш муҳокамада.
Мавзуга оид

16:59 / 03.04.2025
КАМАЗ самосвалларга баҳорги акцияни эълон қилди!

11:41 / 26.06.2024
Паркентда оралиқ масофани сақламаган «КАМАЗ» сабабли 4 та автомобилга зарар етди

15:52 / 26.08.2023
Ўзбекистонда «КАМАЗ» учун мутахассислар тайёрланиши мумкин

09:00 / 29.07.2021