Ўзбекистон | 21:02 / 25.07.2025
8472
1 дақиқада ўқилади

Талъат Валиев Хавфсизлик кенгашидаги лавозимидан озод этилди

Талъат Валиев Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг жамоат хавфсизлиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди. Кенгашнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларга масъул шўъбаси мудири ҳамда давлат чегараси ва фавқулодда вазиятларга масъул бош консултанти ҳам лавозимидан бўшатилди.

Талъат Валиев

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг уч нафар мулозими лавозимидан озод этилди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбарининг фармони билан, Талъат Шуҳратович Валиев Хавфсизлик кенгаши котибининг жамоат хавфсизлиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Валиев ушбу лавозимда 2022 йил февралидан буён ишлаб келаётганди. Бундан олдин Статистика қўмитаси раисининг ахборот технологияларига масъул ўринбосари бўлиб ишлаган.

Шунингдек, Администрация фармойиши билан:

Баҳодир Бахтиёрович Маҳмудов – Хавфсизлик кенгаши аппарати Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни амалга оширилишини таъминлаш ва халқаро гуманитар ҳамкорлик шўъбаси мудири лавозимидан,

Шовқиддин Абдувалиевич Қаршиев – Хавфсизлик кенгаши аппарати Давлат чегараси хавфсизлиги ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишни таъминлаш шўъбаси бош консултанти лавозимидан озод этилди.

Мавзуга оид