Жаҳон | 20:49
3471
1 дақиқада ўқилади

Зеленский Путин билан учрашувининг асосий шартини айтди

Аввалроқ Кремл расмий вакили Дмитрий Песков Россия ва Украина президентлари август охиригача ўтказилиши эҳтимолдан йироқ эканлигини айтганди. 

Фото: Telegram / V_Zelenskiy_official

Украина президенти Владимир Зеленский Франция президенти Эммануэл Макрон билан суҳбати давомида Россия раҳбари Владимир Путин билан август ойида ўтказилиши мумкин бўлган эҳтимолий учрашувини муҳокама қилди. У бу ҳақда ўз Telegram-каналида маълум қилди.

Зеленскийнинг таъкидлашича, Россия президенти билан учрашувнинг асосий шарти сифатида музокараларда Европа мамлакатлари вакиллари албатта қатнашишлари керак. 

“Август охиригача олий даражада учрашув ўтказиш тўғрисидаги таклифимизга жавоб кутяпмиз. Унда Европа вакиллари албатта иштирок этишлари лозим”, — деб ёзди у.

Аввалроқ Кремл расмий вакили Дмитрий Песков Россия ва Украина президентлари август охиригача ўтказилиши эҳтимолдан йироқ эканлигини айтганди.

Мавзуга оид