Ўзбекистон | 10:20
613
1 дақиқада ўқилади

Маҳсулот ва хизматларни ягона ихтиёрий экологик маркировкалаш тартиби белгиланди

“Яшил белги” маҳсулот ва хизматларни ягона ихтиёрий  экологик маркировкалаш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низом сертификатлаштиришни ўтказиш, талабгорни авторизациядан ўтказиш, хорижий экологик маркировкалаш тизимларини тан олиш ва экологик маркировка белгисини қўллашни ўз ичига олади.

Ариза берувчи экологик маркировкалаш органига белгиланган шакллардаги маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш бўйича ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

Экологик маркировкалаш органи томонидан сертификатлаштириш бўйича ариза келиб тушган кундан эътиборан 5 иш куни мобайнида унда кўрсатилган маълумотлар кўриб чиқилади.

Сертификатлаштиришни ўтказиш 3 ойдан ошмаган муддатда амалга оширилади.

Экспертлар гуруҳи томонидан сертификатлаштириш жараёни натижалари бўйича хулоса расмийлаштирилади.

Сертификатлаштириш натижаларидан норози бўлганлар 1 ой ичида апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикояти бериши мумкин.

Мавзуга оид