Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Машҳур биатлончи Лаура Далмайер Покистон тоғларида ҳалок бўлди
Собиқ спортчи тош босиб қолиши оқибатида фожиали тарзда ҳаётдан кўз юмди.

Фото: Instagram
Германиялик биатлончи, Олимпиаданинг икки карра чемпиони Лаура Далмайер Покистон тоғларига кўтарилиш вақтида тош босиши оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар берди ZDF.
«Маълумотларга кўра, 31 ёшли Далмайер шериги билан Покистоннинг Қорақурум тоғидаги Лайло чўққисига кўтарилган. Тахминан 5700 метр баландликда тош қулаши содир бўлган ва Далмайерни тош босиб қолган. Оқибатда у оғир жароҳат олиб, ҳалок бўлган», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, спортчининг шериги зудлик билан қутқарув хизматларини чақирган, бироқ ҳодиса жойи узоқлиги сабабли улар воқеа жойига тезкор етиб боролмаган. Далмайернинг жасади 2 кундан сўнг, жонсиз ҳолда топилган.
Далмайер 2018 йилда Пхёнчханда бўлиб ўтган Олимпиадада спринт ва таъқиб қилиш бўйича олтин, шунингдек, индивидуал пойгада бронза медалини қўлга киритган эди. Бундан ташқари, у етти карра жаҳон чемпиони саналади.
Далмайер спортчилик фаолиятини 2019 йилда якунлаб, алпинизм билан шуғуллана бошлаган эди.
Мавзуга оид

15:43
«Озарбойжон иши»: Германияда собиқ депутат шартли жазога ҳукм қилинди

12:12
Украина антикоррупция бюроси: Германия қонун «кечикишсиз» қабул қилинишини кутмоқда

08:30
Германия: ҳарбий хизматга мажбур украинлар нафақадан маҳрум қилинини мумкин

14:42 / 30.07.2025