Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Шри-Ланка билан бирга чой маҳсулотлари ишлаб чиқариши мумкин
Ўзбекистоннинг Шри-Ланкадаги элчиси (қароргоҳи Исломобод шаҳрида жойлашган) Алишер Тўхтаев ушбу мамлакатнинг ESNA Ceylon Teas компанияси президенти Савинда Жайянетти билан музокара ўтказди.

Фото: dunyo.info
Учрашув давомида ESNA бренди остидаги чой маҳсулотларини Ўзбекистонда қадоқлаш ва тарқатиш, Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари бозорларига йўналтирилган экспорт-логистика платформасини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.
Компания раҳбари Савинда Жайянетти мазкур лойиҳа бўйича дастлабки ишларни бошлаш, жумладан, Ўзбекистон чой бозорини таҳлил қилиш, истеъмолчи профили ва логистика имкониятларини ўрганишга тайёрлигини билдирди.
Ҳамкорликнинг асосий концепцияси сифатида қуруқ цейлон чойини Ўзбекистонга етказиб бериш, эркин иқтисодий зона ҳудудида қадоқлаш, маҳаллий таъмларга мослаштирилган маҳсулот ишлаб чиқариш ва минтақавий бозорларга экспорт қилиш таклиф этилди.
Чой қадоқлашдан ташқари, келгусида махсус чой бутикларини ташкил этиш, "чой маданияти"ни туризмнинг алоҳида тармоғи сифатида ривожлантириш ва Uzbekistan+Sri Lanka бренди остида маҳсулот ишлаб чиқариш борасидаги таклифлар юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди
Учрашув якунида лойиҳани амалга оширишнинг ташкилий жиҳатлари, жумладан компания президентининг мамлакатга сафарини ташкил этиш, лойиҳа тақдимотини ўтказиш, ўзбек шериклар билан музокаралар олиб бориш ва таклиф этилаётган биноларни ўрганиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид

12:06 / 29.07.2025
Шри-Ланка Ўзбекистонга ўз портларидан фойдаланишни таклиф қилди

08:40 / 05.07.2025
ЮНЕСКО қароргоҳида ўзбек халқининг чой ичиш билан боғлиқ анъаналари тақдим этилди

15:08 / 11.05.2025
Шри-Ланкада автобус жарликка қулаши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди

18:35 / 09.05.2025