Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киевда зарбага учраган уй харобалари остидан яна 11 киши жасади топилди
Россия ракета зарбаси оқибатида кўп қаватли уйнинг подъезди қулаб тушган. Қурбонлар сони 31 нафарни ташкил этмоқда, 170 дан ортиқ киши яраланган. Киевда 1 август мотам куни деб эълон қилинди.

Oleksii Filippov / AFP / Scanpix / LETA
Россия 31 июлга ўтар кечаси Украинага ракета ва дронлар билан навбатдаги марта йирик зарба йўллади. Асосий нишон Киев шаҳри бўлди.
Украиналик қутқарувчилар тунда ва 1 август тонгида Киевда РФ қуролли кучлари зарбаси оқибатида бир қисми вайрон бўлган тўққиз қаватли уй харобалари остидан яна 13 кишининг жасади олиб чиқилди, деб хабар бермоқда Украина фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати. Қурбонлар орасида икки ёшли бола ҳам бор.
Қутқарувчиларнинг сўнгги маълумотларига кўра, 31 июл кунги зарба қурбонлари сони 31 нафарни ташкил этмоқда, шундан уч нафари болалар. 170 дан ортиқ киши яраланган, шундан 16 нафари болалар.
Воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.
Киевда 1 август мотам куни деб эълон қилинди.
Киев шаҳри ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченконинг маълум қилишича, пойтахтда 100 га яқин бино, жумладан, турар жой бинолари, мактаблар, болалар боғчалари ва университет шикастланган. Святошинский районида зарба натижасида тўққиз қаватли турар жой биносининг поъдезди бутунлай вайрон бўлган.
Украина қуролли кучлари ҳарбий-ҳаво кучлари маълум қилишича, Россия армияси Украинага жами 309 та дрон ва саккизта қанотли ракета учирган. Ҳарбийлар бешта ракета тўғридан тўғри нишонга келиб урилганини, шунингдек, 12 та жойда дронлар зарбаси ва яна 19 та жойда дронлар парчалари қулашини қайд этган.
Украина ТИВ раҳбари Андрей Сибига Москвани ўт очишни тўхтатишга мажбурлаш учун унга босимни кучайтиришга чақирди. «Эҳтимол, Путинга конструктивни намойиш этиш учун берилган барча вақт чегараларини нолга тенглаштириш вақти келгандир. Президент Трамп Путин билан жуда сахий ва жуда сабрли бўлиб, ечим топишга ҳаракат қилди», - деди Сибига. У «барча санкциявий қадамларни синхронлаштириш»га ҳамда «тинчликни куч билан таъминлаш»га чақирди.
31 июл куни Киевга берилган зарба – Украина пойтахтида бир ой ичида одамлар ўлимига сабаб бўлган тўртинчи ҳужумдир. 17 июнга ўтар кечаси эса шаҳарда 28 киши ҳалок бўлган, 130 дан ортиқ киши яраланганди – бу ҳужум Киевда жанговар ҳаракатлар бошланганидан бери қурбонлар сони бўйича энг йириги бўлганди. 2025 йил ёзи бошланишига қадар Россия армияси Украина пойтахтига бу қадар шиддат билан ҳужум қилмаган.



Мавзуга оид

15:28 / 01.08.2025
АҚШ 8 августгача Украинада тинчлик ўрнатишга чақирди

23:05 / 31.07.2025
АҚШ Украинадаги уруш қачон тугаши кераклигини белгилади

22:53 / 31.07.2025
Украинада коррупцияга қарши кураш идораларига мустақиллик қайтарилди

21:10 / 31.07.2025